Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Қ. Асланов: «Эрматов, «Пахтакор»ни қутқаринг!»

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор»нинг охирги ўйинлари айниқса ҳакамлик борасида ўзига хос мунозараларга сабаб бўлди. Бухоро ва Жиззахда белгиланган пенальтилар, «Бунёдкор»га қарши ўйиндаги офсайддан урилган голнинг ҳисобланиши – қисқароқ айтганда, ҳакам хатоларининг фақат «Пахтакор»нинг фойдасига содир бўлаётгани мухлисларда шубҳа уйғота бошлади – «Пахтакор»нинг «қулоғидан кимдир тортмоқдами»?

Танганинг иккинчи томони бор. «Хато» сўзига бекорга урғу бермадим, зеро қайсидир ҳакамнинг бир жамоа фойдасига «адашиши» унинг ўша жамоага атайлаб ён босганини, табиийки, бу ишда ўша жамоанинг ҳам қўли борлигини англатмайди. Ҳеч қандай исбот йўқ бунга. Шу билан бирга, ўша пенальтиларсиз ҳам балки «Пахтакор» ғалаба қозониши, «Бунёдкор»га урилган гол инобатга олинмаганда, ўйин бошқа сценарийда кечиши ҳам мумкин эди – ҳар қандай жамоа 1:0 ютиб турганида бошқача, дуранг ҳолатида бошқача тўп суради, тўғрими?

Аммо ўтиб кетган мана шу учрашувлар натижасида пайдо бўлган «бэкграунд» кейинги ўйинларда «Пахтакор»нинг зарарига ишлаши, жамоа оқибатда ўша гўёки «Пахтакор» фойдасига қилинган хатолардан зарар кўриши ҳам мумкин.

2012 йилда «Манчестер Юнайтед»нинг сафарда «Ливерпуль»га қарши ўйини олдидан Алекс Фергюсон қизиқ гап айтганди – «Энфилд»да бирор марта ҳакамлар бизнинг фойдамизга пенальти белгиламаган. Бунга ишониш қийин, аммо бу факт».

Мураббий бу ғалати фактни нега эслаб ўтди, кўпчилик тушунмаган, аммо қизиғи, ўша ўйинда Валенсия билан содир бўлган у қадар аниқ бўлмаган қўполликда ҳакам «Ливерпуль» дарвозасига пенальти белгилайди.

Яъни Фергюсоннинг мақсади ҳакамга босим ўтказиш бўлган, Марк Ҳэлси эса, ўша вазиятда пенальти белгиламасликдан қўрқиб қолганди, назаримда. Баҳсли вазиятда «МЮ»нинг яна пенальтисиз қолиши ўйиндан кейин мураббийнинг эътиборида бўлиши шубҳасиз эди.

Бу воқеани нега эсладим? 29-турда «Пахтакор» сафарда «Насаф»га қарши майдонга тушади. Бу ўйинни финалга қиёслаш мумкин, 2-ўрин масаласини ва балки ОЧЛ йўлланмасини ҳал қиладиган учрашув кутиб турибди бизни. Энди мана шундай катта босим остида ҳар қандай ҳакамни тасаввур қилиб кўринг:

Мисол учун, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қаршиликлар «Пахтакор» ҳужумчисини жарима майдонида чалиб йиқитишади. Ростанам чалиб йиқитишади ёки ҳакам иккиланадиган ҳолат содир бўлади. Бундай вазиятда пенальти белгилаш жуда қийин. Биласизми, аввалги ўйинлар натижасида шундай «стереотип» пайдо бўлдики, «Пахтакор» фойдасига белгиланадиган ҳар қандай пенальти ҳакамнинг «ён босиши» ўлароқ талқин қилинади. Бу эса, ҳакамга қўшимча босим юклайди, ўзи билмаган ҳолда «Пахтакор» фойдасига пенальти беришдан иложи борича қочади, яъни тошкентликлар якунда вазият қурбони бўлиб қолишлари эҳтимоли бор.

Бу ерда ЎФФ ҳакамлар қумитасига мурожаат қилмоқчиман. «Насаф» – «Пахтакор» ўйини холис, тоза ўтишини таъминлаш керак бўлса, бу ўйинга Равшан Эрматовни тайинлашлари шарт. Мен бошқа ҳакамларнинг савиясига, холислигига шубҳа қилиш ниятим йўқ – бу ерда масала, Эрматовнинг ростанам катта ҳакам экани ва айнан шу босим остида ҳам, аввалги ўйинларни унутиб, айнан ўша вазият учун тўғри қарорни қабул қила олиш кучи борлигидир. Шу билан бирга, Эрматовнинг савияли ва холис ҳакам эканига кўп футбол мухлислари, журналистлар, жамоатчилик шубҳа қилмайди, бу эса ўйиндан кейин бўлиши мумкин бўлган турли салбий мунозараларнинг олдини ҳам олади.

Эрматовнинг тайинланиши бир ўқ билан икки қуённи уриш бўлади. Биринчидан, агар илк абзацда ёзилганидек, кимдир «Пахтакор»нинг қулоғидан тортаётган (бунга исбот йўқ) деб ҳисобласак, Эрматов бундай ўйинларга бош қўшмаслигини биламиз. Унинг савияси ҳам ўртада. Эрматов «кимдирлар»нинг ўйинларини бузиб юбора олади ва

«Насаф» жабр чекмайди.

Иккинчидан, агар олдинги ўйинлардаги хатоларда «Пахтакор»нинг қўли йўқ эканини (исбот йўқ чунки) қабул қилсак, қабул қилишимиз шарт, демак, Эрматовнинг тайинланиши яна қўл келади – юқорида айтганимдек, аввалги ўйинлардан кейин пайдо бўлган босимни енгиш учун энг савияли ва энг эътиборли ҳакам ишлаши шарт. Шу ҳолатда ҳар қандай вазиятда адолатли қарор чиқарилади, натижада,

«Пахтакор» ҳам жабр чекмайди.

Билишимча, «Насаф» - «Пахтакор» ўйини 22 ноябрь куни бўлади. Худди шу куни 6 нафар ҳакамимиз, жумладан, Эрматов, Коваленко, Танташев, Саидқосимов ҳам Японияга, ОЧЛ финалини бошқаргани жўнаб кетишади. Бир қараганда имконсиз вазият, бемалол исталган ҳакамни тайинлаш ва юртимиздаги ФИФА рефериларининг Японияга жўнаб кетишганини сабаб қилиб келтириш мумкин. Аммо асосий мақсад, чемпионатимизнинг энг марказий ўйинини адолатли ўтказиш экан, бу ўйинни бир кун олдинга суриш ҳам федерациянинг ўз қўлида. Биз айтадиганимизни айтдик.

 

Қаҳрамон Асланов

Манба: trbuna.uz
Киритилди: 15:14, 08.11.2017.
Ўқилди: 9461 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.