Неймар “ПСЖ”га ўтганидан кейин “Реал”нинг футболчига бўлган қизиқиши ортди. Ортди дейишимизга сабаб “қироллик клуби” шундоғам Неймарга қизиқарди, шунчаки у “Барселона”да ўйнаб юрганида уни харид қилиш имконсиз эди. Бироқ Неймар Парижга кўчиб ўтгач, вазият ўзгарди. Қолаверса, унинг Париждаги ҳаёти силлиққина кечаётгани йўқ. Футболчининг янги клубидаги ишлари унчалик жойида эмас. Шу боис Флорентино Перес вазиятдан фойдаланиб, Неймарни Мадридга олиб келмоқчи.
МАРКАЗИЙ ҲУЖУМЧИ КЕРАК
Неймар айни пайтда “Реал”га керак бўлган футболчи, боиси “қироллик клуби”нинг ҳужумдаги ишлари унчалик яхши эмас, бу эса бевосита ҳужум чизиғИ билан боғлиқ. Бензема гарчи 9 йилдан бери ўйнаётган бўлса, клуб даражасига мос эмас.
Бундан ташқари, “ПСЖ” клуби Неймарнинг товон пулини белгилаб қўйган — 222 млн евро. “Реал” эса ёзда Неймар учун 450 млн евро тўлашга тайёр бўлиб турибди. Демак, иложсиз нарсанинг ўзи йўқ, деган жумла ўз тасдиғини яна бир бор топиши мумкин.
“ҚИРОЛЛИК КЛУБИ” 2 ТА ФУТБОЛЧИСИДАН ВОЗ КЕЧМОҚЧИ