Бильбаонинг “Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага қишги трансферлар мавсумида “Реал”га кўчиб ўтиши мумкин.
Marca нашрининг хабарига кўра, трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин. Чунки, дарвозабон жамоаси билан шартномани узайтирмаяпти, бу эса уни ўйин амалиётисиз қолиб кетишига хавф туғдиради. Кепа ўйин амалиётисиз қолиб кетса, Испания терма жамоаси сафида ЖЧ мусобақаси иштирокидан четда қолиши мумкин.
Шунинг учун, Аррисабалага қишда “қироллик клуби” таклифини қабул қилиш истагида. Бундан ташқари, “қироллик клуби” раҳбарияти Аррисабалагани сотиб олишга қарши эмас.
Маълумот учун, Аррисабалаганинг “Атлетик” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.