Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жузеппе Бергомининг фикрича, терма жамоа бошқарувига «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо ёки «Зенит» бош мураббийи Роберто Манчинини олиб келиш керак.
«Италия футболи пойдеворидан тортиб, катта ўзгаришларга муҳтож. Терма жамоани бошқарувига келсак, Жозе Моуриньо тўғри танлов бўларди. Майли бу провокацион тарзда эштилса ҳам. Бизга катта мураббий керак, гарчи гап яқин муддатга мўлжалланган режа ҳақида кетаётган бўлса ҳам.
Шунингдек, терма жамоа бошқарувида Роберто Манчинидек мутахассисни кўришни хоҳлаган бўлардим. Яъни клубда ишлаётган муҳим мураббийни олиб келиш керак», — дейди Бергоми.