Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри 0-1 Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано 1-1 Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Алишер Усмонов яна бир футбол клубини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бизнесмен ва миллиардер Алишер Усмонов Бельгиянинг “Андерлехт” футбол клуби акция пакетларини сотиб олиш учун музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда “HLN” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, “Андерлехт” клубини сотиб олиш бўйича келишув 80 миллион еврога тушиши мумкин экан.

“Андерлехт” клубини харид қилиш учун даъвогарлар рўйхатида  Усмоновдан ташқари яна икки бельгиялик – Пол Гейзенс ва Воутер Ванденхаут каби бизнесменлар ҳам ўрин эгаллашган.

Таъкидлаш жоизки, Пол Гейзенс ва Воутер Ванденхаут биргаликда бир компанияда фаолият олиб боришади. Бельгия клуби раҳбарияти айни пайтда Усмонов ва Гейзенс-Ванденхаутлар билан клуб акциялари сотуви борасида музокаралар ўтказиб келишмоқда. Ҳозирча қайси томон билан кўпроқ музокаралар ўтказилаётгани сир тутилмоқда.

Маълумот учун, Алишер Усмонов Англиянинг “Арсенал” клубининг 30 фоиз акцияларига хўжайинлик қилади.  

Гейзенс-Ванденхаут жуфтлиги Бельгия чемпионатининг яна бир иштирокчиси “Антверпен” клуби акцияларига тўлиқ эгалик қилишади.

Маълумот ўрнида “Андерлехт” 2016-2017 йил мавсумида Бельгия чемпиони бўлган. Ҳозирда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда. Шунингдек, УЕФА рейтингида 32-ўринни эгаллаб турибди. Жамоага 1908 йилнинг 27 май куни асос солинган бўлиб, “Андерлехт”нинг ташкил топганига 109 йил тўлди. 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:25, 18.11.2017.
Ўқилди: 13222 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.