Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Превью: «Насаф» - «Пахтакор»

Баҳо:
+ | -

Футбол ишқибозларини 19 ноябр кунги 29-тур доирасидаги қизиқарли ва ҳаяжонли ўйинлар кутиб турибди. Жумладан, турнинг марказий учрашуви – йил ўйини дея таъриф берилаётган учрашув Қаршида, “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Шу куни “Насаф” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан баҳслашади. Ушбу учрашув тақдири бу йилги чемпионатда кумуш медал эгасини аниқлаб бериши мумкин.

Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо кескин ва шиддатли кечган. Бу жамоалар қаерда ўйнамасинлар доимо қизғин ва чиройли футбол кўрсатишади.

Навбатдаги учрашувнинг аҳамияти эса анча юқори.

ЎзПФЛ 29-тур

“Насаф” (Қарши) - “Пахтакор” (Тошкент)

19.11.2017. “Марказий” стадион. 14:00да

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий),  Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Бу йилги кубок баҳсларининг ҳар иккала учрашувида ҳам  “шерлар”ни таслим қилган “аждарлар”, Тошкентда бўлган чемпионат учрашувида имкониятни бой беришган.

“Насаф” - “Пахтакор” жамоалари бу сафар чемпионатдаги ўзаро 42-учрашувда майдонга тушадилар.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, шу пайтгача улар 41 марта ўзаро куч синашганлар. Шулардан 23тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 10та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Қолган 8 учрашувда “аждарлар” ғалаба нашидасини суришган.  Тўплар нисбати эса 32-59ни ташкил қилмоқда. Устунлик “Пахтакор” томонида. Дуранг натижаларнинг кўпи Қаршида қайд этилган. “Аждарлар” ўз тарихида “Пахтакор” устидан 2002 йилги чемпионатда энг йирик 4:0 ҳисобида устун келишган. “Пахтакор” ҳам шу йили ўз майдонида, худди шу ҳисобда ғалаба қозонган.  

Ўзаро ўйинларда “Насаф” 34 очкони қўлга киритган бўлса, “Пахтакор”  79 очкога эга бўлган.

Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувлар

Ушбу жамоалар Қаршида бунгача 20 марта чемпионат учрашувларида туқнаш келишган. Шуларнинг 7тасида “Насаф” ғалаба қозонган, “Пахтакор” эса 6 марта ғалабага эришган, қолган 7 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 37та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Насаф” томонида 20:17. “Пахтакор” сўнгги бор Қаршида 2015 йили ғалаба қозонган – 0:1

 

Қаршидаги сўнгги ўзаро беш учрашув натижаси

19.08.2016. “Насаф” – “Пахтакор”  2:1

04.11.2015. “Насаф” – “Пахтакор”  0:1

01.06.2014. “Насаф” – “Пахтакор”  1:1

20.09.2013. “Насаф” – “Пахтакор”  1:1

19.10.2012. “Насаф” – “Пахтакор”  0:2

“Насаф” ўтган йилги чемпионатда ўз майдонида “Пахтакор”ни 2:1 ҳисобида  мағлуб этган эди. Ушбу учрашувдаги жамоамиз голларига Игорь Голбан ва Драган Черанлар муаллифлик қилишган. Жамшид Искандаров эса жамоамиз голларига пенальтидан  жавоб қайтарган.

“Пахтакор” жамоасининг тўпурарлари ҳақида

“Пахтакор” жамоаси футболчилари жорий чемпионатда рақиблари дарвозасини 44 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозасидан 24та тўп олиб чиқишган. Ушбу 44та тўп 16 нафар футболчи томонидан киритилган. Бир учрашувда “Пахтакор” рақиби футболчиси ўз дарвозасига гол киритиб қўйган. Айни пайтдаги жамоа тўпурари Игорь Сергеев ҳисобланади, у 13 марта гол киритган. Иккинчи ўринда ярим ҳимоячи Тиаго Безерра (Бразилия) бормоқда, у 4та тўп киритган. Владимир Козак, Суҳроб Нуруллаев ва  Марко Симичлар (Сербия) ҳисобида 3тадан тўп бор.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 18 ноябр шанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 14:00да бошланади.

“Насаф”  ўз мухлислари билан фахрланади!

“Насаф” клубимизнинг содиқ ва жонкуяр мухлислари жуда кўп. Бундай мухлисларимиз жамоамизни хоҳ сафар, хоҳ уй учрашувлари бўлсин яқиндан қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Биз шундай мухлисларимиз билан доимо фахрланамиз!

Навбатдаги “Пахтакор”га қарши учрашувда ҳам клубимиз ишқибозларидан жуда катта нарса талаб қилинади. Улар бу учрашувда ҳар қачонгидан фаол бўлишлари, жамоамизнинг ўн иккинчи ўйинчиси сифатида далда бўлишлари зарур бўлади.

“Насаф” ўз мухлислари учун ўйнайди!

Шундай экан, барча жамоамиз мухлисларини ҳар қачонгидан фаол бўлишларини ва “Марказий” стадионимизга ташриф буюриб, чиройли ишқибозлик қилишларига таклиф этиб қоламиз. 

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 13:13, 19.11.2017.
Ўқилди: 2672 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.