“Челси” аъзоси Эден Азар Муҳаммад Салахнинг нега 2013-2014 ва 2014-2015 йилги мавсумда клуб таркибидан жой ололмагани ҳақида гапирди.
“У менинг дўстим, ажойиб футболчи. Салахнинг нега таркибдан жой ололмаганини билмайман. Бунга мураббий билан муносабатлари сабабчи бўлганми ёки рақобатми, бу менга қоронғи. У ўз ишининг устаси эди, бироқ у пайтда мен, Виллан ва Оскар Салахнинг чизиғида ўйнардик. Бундай пайтда асосий таркибга кириш осон бўлмайди. Аммо, барибир, Салахни бемалол юқори савиядаги футболчи десак бўлади. У ажойиб ҳужумчи ва жорий мавсумда кўп голлар урмоқда”, деди Азар.