“Манчестер Юнайтед” аъзоси Хуан Матанинг фикрича, бугунги кунда АПЛда битта клуб гегемонлик қила олмайди.
“Айни дамда битта клуб АПЛда кетма-кет чемпион бўла олмайди. Чунки тажрибали мураббий ва иқтидорли футболчиларга эга жамоалар сони кўп. Қолаверса, кўплаб жамоаларнинг молиявий ҳолати тажрибали футболчиларни харид қилишга етади. Шу боис бугунги кунда 6-7 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Умид қиламанки, “Манчестер Юнайтед” тез орада чемпионликни қўлга киритади”, деди Мата.