Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг “Шальке”га қарши учрашув (4:4) да гол урди.
Ушбу гол габонлик футболчи учун Бундеслигадаги 96-голи сифатида қайд этилди. Гап шундаки, Обамеянг Бундеслигада гол уриш бўйича “Айнтрахт” ва “Гамбург” клубларининг собиқ футболчиси Тони Йебоа билан бир хил натижа қайд этиб, у билан африкалик тўпурар футболчилар орасида биринчи ўринга кўтарилиб олди.