Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси имзоланган янги шартнома ҳақида гапириб ўтди.
“Жуда ҳам хурсандман. Биз бу шартномани аллақачон узайтиришимиз керак эди. Ваниҳоят, бунга эришдик. «Барселона» билан фаолиятимни давом эттиришдан беҳад шодман.
Ҳар доим айтганимдек бу менинг уйим. Бутун умр шу клуб формасида ҳаракат қилишни истардим. Орзуим - «Барселона»да фаолиятимни якунлаш ва шу йўлдан кетяпмиз” - дейди Месси.
Маълумот учун, футболчи шанба куни каталонияликлар билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирганди.