“Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” (1:2) жамоасига қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Биз биринчи бўлимдаёқ мағлубиятни тан олдик ва ҳеч нарса намойиш этмадик. Биз жуда секин ҳаракатландик, тезликни оширишга уринмадик ва тўғри йўл танлай билмадик.
Иккинчи бўлимда фақат битта гол урдик, “Боруссия” футболчилари ҳимояда яхши ўйнади”, — дейди мутахассис.