«Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар «Реал»га ўтмайди. Бу ҳақда Британиянинг Sky Sports нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, мадридликлар Азарга бўлган қизиқишни тўхтатди. Жамоа уни катта суммага сотиб олмоқчи эмас. Мадридликлар раҳбарияти Марко Асенсио туфайли бельгиялик футболчини харид қилмоқчи эмас. Жамоа Асенсионинг жаҳон даражасидаги юлдуз бўлишини ишонмоқда.