"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич собиқ жамоадоши "Реал"га ўтмаслигига умид қилди.
"Агар сеҳрли таёқчам бўлганида, мен Неймарни ортга қайтарган бўлардим. У ҳақида гапираётган бўлсак-да, энди у жамоада йўқ. Мен унга эзгу тилакларни тилайман.
Неймар "Реал"га ўтади? Умид қиламан, уни "Реал" футболкасида кўрмайман. Аммо бу футбол. Шу боис, ҳамма нарса содир бўлиши мумкин", – деди Ракитич.