Лондонинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Санти Касорла буткул соғайиб кетиши яна бир операция столига ётқизилиши кераклигини маълум қилди.
“Охирги кунларда оёғимда оғриқлар сезяпман.Шунинг учун яна операция столига ётишим керак. Ҳозирча майдонга қайтиш ҳақида ўйламаяпман, лекин қайтишни интизорлик билан кутяпман.
Менда ўзимга бўлган ишонч юқори даражада, аммо менда футболдан завқ олиш учун ҳали имкон бор”, - дейди Касорла.
Эслатиб ўтамиз, Касорла 2016 йил октябрь ойида олган жароҳати туфайли бугунга қадар майдонга тушмаган.