“Реал” январда янги дарвозабон харид қилмоқчи. “Қироллик клуби” “Атлетик”нинг 20 ёшли посбони Кепа Аррисабалагдан ҳамон умид узгани йўқ.
Аррисабалагнинг жамоаси билан шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади ва у бу шартномани узайтирмоқчи эмас. Унга таклифлар ҳам кўп. Шу боис “Реал” 20 млн евро эвазига ёш посбонни ўзиники қилиб олмоқчи.
Мазкур трансфер январнинг дастлабки кунларида амалга ошиши кутилмоқда.