Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самуэль Юмтити “Сельта” жамоасига қарши учрашув (2:2) да жиддий жароҳат олди.
Учрашувнинг 72-дақиқасига келиб Юмтити ўз ўрнини Томас Вермаленга бўшатиб берди.
Илк маълумотларга кўра, 24 ёшли ҳимоячининг жароҳати жиддий дея ҳисобланмоқда ва у камида 2 ой майдонга туша олмайди.
Аниқроғи, ҳимоячи “Барселона”га камида 14 учрашувда ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь “Барселона” “Реал”га баҳс олиб боради.