Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ла лига. «Реал» «Барса»га яқинлашиш имкониятидан фойдалана олмади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ушбу турда "Барселона"нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади. Зидан шогирдлари Бильбаода "Атлетик"ни мағлуб эта олишмади.

"Сан-Мамес" стадионидаги ўйин жуда шиддатли кечди. Учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, ўйин мухлисларни асло зериктириб қўймади.

Баҳс дебютида Бензема жарима майдончаси ичида йўллаган зарба натижасида тўп устунга тегди. Бугунги ўйинда дарвозабонларга анчагина иш топилди. Жумладан, Навас бер неча марта сэйв намойиш қилишига тўғри келган бўлса, Аррисабалага ҳам дарвоза дахлсизлигини сақлаб учун анча тер тўкди.

Мезбонлар дастлабки бир соат давомида номдор рақиб билан тенгма-тенг кураш олиб боришди. Улар бу вақт давомида ҳужумга ҳужум билан жавоб беришди. Бироқ сўнгги ярим соат ичида тўла устунлик "Мадрид" томонида бўлди. Бильбаолик футболчилар матонат билан ҳимояланишларига тўғри келди.

Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида "Реал" сардори Серхио Рамос иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Ушбу четлатиш мадридликларнинг шаштини анча пасайтириб қўйди. Боз устига, ҳакам иккинчи бўлим бошида Рамоснинг қўполлиги туфайли "Реал" дарвозасига пенальти белгиламаганди.

Шу тариқа, муҳим 1 очкони қўлга киритган "Атлетик" 14 очко билан бор-йўғи 15-ўринга кўтарилиб олди. "Қироллик клуби" 28 очко билан 4 ва 5-ўринларни "Севилья" билан бўлишиб турибди. Жамоа пешқадам "Барселона"дан ҳамон 8 очко ортда қолмоқда. Зидан жамоасини кейинги турда жадвалда 3-ўринда бораётган "Севилья"га қарши баҳс кутиб турибди.

Испания Ла лигаси, 14-тур
Атлетик – Реал Мадрид 0:0 (0:0)
Атлетик – Аррисабалага, Эчейта, Баленсиага, Де Маркос (Иньиго Лекуэ, 72), Нуньес, Рауль Гарсия, Микель Рико, Сусаета, Итурраспе (Сан Хосе, 39), Иньяки Уильямс (Кордоба, 83), Адурис.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Ковачич, 82), Кроос, Роналду, Бензема (Майораль, 82).
Огоҳлантиришлар: Рамос (11), Де Маркос (45), Эчейта (57), Каземиро (73), Карвахаль (90), Роналду (90).
Четлатиш: Серхио Рамос (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:38, 03.12.2017.
Ўқилди: 5236 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.