“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба кеча “Арсенал”га қарши учрашув (3:1) даги қўпол ҳаракати учун қўшимчасига жазоланиши мумкин.
Бугун Англия футбол ассоциацияси “Арсенал” – “МЮ” ўйинини бошқарган ҳакам Андре Марринердан футболчини айнан қайси сабаб туфайли майдондан четлатилгани ҳақида жавоб олади ва шунга қараб, қўшимча жазо белгилаш бўйича якуний қарор қабул қилади.
Погба тўғридан – тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилгани учун, камида учта ўйинга аниқ четлаштирилади. Бундан ташқари агар унинг ҳакам қарорига қарсак чалиб майдонни тарк этгани ўйин қайдномасига киритилган бўлса, дисквалификация муддати яна узайиш мумкин.