"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес ҳозигача клуб билан шартнома имзоламаганини маълум қилди.
"Мен ҳозиргача "Бавария" билан шартнома имзоламаганман. Клубнинг молиячиси Ян-Кристиан Дрисен ҳар сафар қабулига таклиф қилиб, имзо чекишимни сўрайди.
Аммо бунга вақт топа олмаяпман", - дейди Хайнкес.
72 ёшли мутахассис "Бавария"га қайтди ва 6 октябрдан бошлаб ишга киришди. У билан келишув мавсум охиригача мўлжалланган.