«Милан» собиқ дарвозабони Кристиан Аббьяти миланликар бошқарувига келган Женнаро Гаттузо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу тўғри қарор, чунки у «Милан»нинг ДНКси қандай эканлигини билади. Албатта, барчасини ўзгартириш учун тўрт ёки бешта машғулот етмайди, аммо у ўз ғояларини олиб киради – максимал тезликда югуриш, истак ва ўша ДНК.
Футбол бизни оддий ўйинлар мавжуд эмасигига ўргатади. Қониқарли натижа қайд этилмас экан, унда ўзинга бўлган ишонч ҳам йўқолади ва сўнгги вақтларда жамоага ана ўша нарса панд бермоқда.
Биз кўплаб юқори савияли ўйинчиларни сотиб олдик, бироқ улар беш ой ичида ҳам ўзларини кўрсата олмадилар», — дейди Аббьяти.