“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ЕЧЛнинг 6-тур доирасида“Спартак”га қарши учрашув (7:0) да хет-трик муаллифи бўлди.
25 ёшли бразилиялик футболчи ўйиннинг 4-дақиқасида пенальтидан ҳисобни очди ва кейинчалик 15 ва 50 дақиқаларда яна иккита гол урди.
Гап шундаки, Коутиньо “Ливерпуль” футболчиси сифатида 2013 йилдан бери илк марта хет-трик қайд этди.