“Космос”
34 ёшли Пеле ўз ватанидан кетиб АҚШга йўл олди ва бу йерда маҳаллий “Ню-Йорк Космос” жамоаси сафига бориб қўшилди. У Ню-Йоркликлар таркибида олдингидек сермаҳсуллик намойиш эта олмади. Чунга қарамай ҳужумчи 3 мавсум ичида 107 ўйинда 64 та голга муаллифлик қилди. Пеле Америкада футболни ривожланишига ўз ҳиссасини қўша олди. 1976 йилда “Пепси кола” компанияси АҚШ чемпионатининг мавсум якунларига кўра энг айхши деб топилган футболчисига 10 минг долларлик мул мукофотини жорий этгани ҳам бежиз эмас албатта.
Бразилия терма жамоаси
Пеле Бразилия терма жамоаси сафидаги дебютини 17 ёшида амалга оширди. 1957 йилнинг 7 июлида Аргентина (2: 1)га қарши ўйинда майдонга тушган вундеркинд ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни ҳам уддалади.
1958 йилги жаҳон чемпионатида Пелени бутун дунё тан олди. 18 ёшли йигитча мусобақа давомида 5 та гол киритиб, ўз терма жамоасини илк бора жаҳон чемпиони бўлишида катта ҳисса қўшди.
Пеле 1962 йилги мундиалда терма жамоаси билан иккинчи бора, 1970 йили эса учинчи марта ЖАҲОН ЧЕМПИОНИга айланди. Ҳалигача бирорта футболчи бундай натижани қайд этмаган!
ҚИРОЛ терма жамоадаги фаолиятига эрта якун ясади. 1971 йили 31 ёшли Пеле Бразилия термаси билан хайрлашди. Бу пайтга келиб у ўз юрти термаси учун 92 ўйинда 77 та гол киритиб реcорд ўрнатиб қўйган эди. Бу рекорд ҳам ҳалигача янгиланмасдан келмоқда.