Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико 2-1 Валенсия
13/12 19:00 Торино 1-0 Кремонезе
13/12 20:00 Челси 2-0 Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
13/12 20:15 Мальорка 3-1 Эльче
13/12 22:00 Парма 0-1 Лацио
13/12 22:30 Бёрнли 2-3 Фулхэм
13/12 22:30 Барселона 2-0 Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид

Пул қўлни куйдирганда ёхуд сарф бор, натижаси йўқ жамоалар

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва «ПСЖ» трансферлар учун ҳаммадан кўп тўлаб, эндиликда ҳар қандай рақибни тор-мор этишга тайёр эканликларини исботлашмоқда.

Аммо футболни пул ўйнамайди ва бу ақиданинг ҳақиқатлигини айрим жамоалар мисолида кўрдик. Зеро бу клублар сарфлаган маблағлар ўзини оқламаяпти.

«МИЛАН» - 231 миллион евро

«Россонери» Европанинг энг исрофгар беш жамоасидан бирига айланди. Яқинда «Милан»нинг молиявий «фейр-плей» қоидаларини бузгани учун кейинги мавсум еврокубоклардан четлатилиши ҳақида хабарлар урчиганди.

Бироқ «қизил-қоралар» бу мусобақаларга чиқишга у қадар шошилмаяптилар: сўнгги 13 учрашувдан сўнг 7-ўрин, кучли тўртликдан 11 очко ортда қолишган.

«Милан» катта харид қилди, аммо охирини ўйламай ишлади. Келганлар орасида ягона экстра тоифадаги футболчи - Леонардо Бонуччи. Қолганлар - ёшлар ва тузукроқ мураббий бўлмаса, натижа кўрсатолмайдиган ижрочилар.

Жамоа юлдуз мутахассис чақиришни ўйламади, якунда эса, мураккаб вазиятга тушиб қолди. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси қўлга киритилмаса, бадавлат хитойлик раҳбарларнинг ҳам молиявий «фейр-плей»­дан қутулишга қийналишлари муқаррар. Клуб рекорд даражадаги зарар арафасида турибди.

Футболчилар эса ҳали сарфларни оқлашга улгуришмади. Андре Силва (40 миллион) - «А» серияда гол урганича йўқ; Андреа Конти (25 миллион) — жароҳат олди; Ҳоқон Чалханоглу (22 миллион) - битта гол, иккита самарали узатма, кўпинча бошланғич таркибдан четда қолмоқда

. Франк Кесси (28 миллион) эса «Аталанта» марказида порлаган юлдузга сираям ўхшамаяпти. Бугунги «Милан»да яхшигина ижрочилар тўпланишган, аммо улар мураббийларига ишонишмади, чоғи, раҳбарият барибир, Винченцо Монтеллани истеъфога чиқарди.

«ЭВЕРТОН» - 158 миллион евро

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:38, 10.12.2017.
Ўқилди: 6616 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.