Бундеслиганинг 15-турида “Вердер”дан учралган мағлубият “Боруссия” раҳбариятининг сабр косасини тўлдириб юборди. Оқибатда Дортмунд клуби бош мураббий Петер Босни ишдан бўшатди. Аслида, Бундеслигадаги 7-ўрин ва ЭЧЛдаги шармандали натижа Боснинг кетишини деярли ҳал қилиб бўлганди.
Энди “Боруссия”ни мавсум охиригача “Кёлн”нинг собиқ устози Петер Штегер бошқариб туради.