Швециялик футболчи Златан Ибрагимович нега 2006 йилда “Милан”ни эмас, “Интер”ни танлаганини айтди.
“Менга “Милан” ва “Интер” қизиқиш билдирганди. Раёла эса: “Сен энг яхши бўлишни хоҳлайсанми ёки энг бой бўлишними?” деб сўради. Мен энг яхши бўлишни исташимни айтдим. Шунда Раёла: “Яхши, чунки сен энг бойлардан ҳам яхшироқсан”, деди.
Мен “Интер”ни танладим. Чунки “Милан” бу пайтда Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган, “Интер” эса 17 йилдан бери Италия чемпионлигини қўлга кирита олмай келаётганди. Мен: “Агар “Интер”га ўтсам ва Италия чемпиони бўлсам, ҳеч ким қила олмаган ишни қилган бўламан. Агар биз 17 йилдан кейин чемпион бўлсак, тарихда қоламиз”, деб ўйладим. Биз ўшанда нафақат чемпион бўлдик, балки мен А серия тўпурарига айландим”, деди Златан.