Кўз очиб юмгунча Олий лига 2017 ҳам ўз поёнига етди. Мавсум тугагандан буён сайтимиз орқали сизларга турли статистик маълумотларни тақдим этиб келяпмиз.
Энди навабат Олий лига 2017 “ўткир найза”сига яъни мавсум тўпурари Марат Бикмаевга етиб келди.
“Локомотив” хужумчиси бу мавсум ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди десак ҳам бўлаверади. Якунда Марат 25 та ўйин ўтказиб 26 та гол уриб, жамоасининг чемпионлигига катта ҳисса қўшди.
Айнан шу сабабдан Марат Бикмаев ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотларни тақдим этишни жоиз топдик.
Футболга қандай кириб келган
Марат Рифкатович Бикмаев 1986 йил 1 январда Тошкентда таввалуд топган. Профессионал фаолиятини 2002 йили “Пахтакор” жамоасида бошлайди. Марат “Пахтакор” таркибида 39 учрашувда майдонга тушиб, 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилади.
2004 йили Марат “Крылья Советов” жамоасига ўтади ва у ерда ярим йилни ўтказиб, 7 та ўйинда майдонга тушади. Кейинчалик Марат Бикмаев “Рубин” жамоаси билан шартнома имзолайди, афсуски у ерда битта ҳам ўйинда майдонга туша олмайди.
“Рубин”да ишлари юришмаган Марат “Спартак” жамоасига келиб қўшилади ва дебют ўйинини 2008-йил 15 мартда “Сатурн” жамоасига қарши ўтказади. Марат “Сатурн” жамоасида 48 та ўйинда 3 та гол уришга эришади.
Кейинчалик Марат “Алания”, “Амкар” жамоаларида ўйнайди ва 2012 йили Қозоғистон чемпионатига келиб қолади. У ерда “Актобе” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
2013- йили жамоаси билан Қозоғистон чемпиони номига сазовор бўлган. 2014- йили Марат Бикмаев яна Ўзбекистон чемпионатига қайтади ва “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолайди.
Маратнинг “Локомотив” даги дебюти омадли чиқади 89–дақиқада майдонга тушиб орадан бир дақиқа ўтгач, ўзининг “Локомотив”даги илк голини киритади.
Хаётда қандай инсон ДАВОМИ