Англия Премьер – Лигасининг 18-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамолалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда меҳмонлар қийинчилик билан 2:1 ҳисобини ушлаб қолишди.
Дастлаб, 27-дақиқада Ромелу Лукаку бош билан берган зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб Жесси Лингард ажойиб зарба орқали орадаги фарқни иккитага оширди. Жамоалар танаффусга айнан мана шундай ҳисобда йўл олишди.
Учрашув давомида “қизил иблислар” ҳимоячиси Антонио Валенсия кичик жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Маркус Рохо 66-дақиқада майдонга туширилди. Ўйиннинг 77-дақиқасига келиб, “Бромвич”нинг бурчакдан оширилган тўпи голга айланди. Мезбонлар ярим ҳимоячиси Гарет Бэрри Де Хеа қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.
Шундан сўнг мезбонлар фақат ҳисобни тенглаштириш учун бор кучларини сарфлашди, лекин шунга қарамай Моуриньо шогирдлари ҳимояда барқарор ўйин кўрсатиш эвазига сафарда уч очкони қўлга киритишди.
АПЛ, 18-тур.
Вест Бромвич – Манчестер Юнайтед 1:2.
Голлар:0:1 – 27 Лукаку, 0:2 – 35 Лингард, 1:2 – 77 Бэрри.
Вест Бромвич – Фостер, Хегази, Гиббс, Ньом, Эванс, Крыховяк (Брант, 72), Якоб (Бэрри, 46), Макклейн, Ливермор, Берк (Родригес, 64), Рондон.
Манчестер Юнайтед –Де Хеа, Джонс, Смоллинг, Валенсия (Рохо, 66), Мата, Янг, Эррера, Матич, Лингард (Мактомини, 86), Рэшфорд (Марсьяль, 79), Лукаку.
Огоҳлантиришлар:Рэшфорд (53), Матич (90), Рондон (90), Рохо (90).