Англиянинг “Эвертон” жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс раҳбариятга “Кристал Пэлас” ҳужумчиси Кристиан Бентеке билан шартнома имзолаш борасида мурожаат билан чиқди.
Бу мавсумда 27 ёшли футболчи АПЛда 13 учрашувда 1 гол уриб, 1 голга ассистентлик қилди. Унинг шартномаси 2020 йилда давом этади.
Олдинроқ Бентекенинг хизматларига “Челси” ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар тарқаганди.