Кириш Регистрация

«Буюк тўқнашув»га 3 кун қолди. Месси эса ғалабани кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Реал” клубига қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Аргентиналик футболчининг сўзларига кўра, “Сантьяго Бернабеу”да ўтадиган ўйин натижаси у учун жуда муҳим ҳисобланади.

“Класикода ғалаба қозониш бошқача кайфият улашади. Айниқса, “Сантьяго Бернабеу” стадионидан ғалаба билан қайтиш жуда ҳам муҳим.

“Реал” устидан қозониладиган ғалаба бизга чемпионатда катта имкониятлар эшигини очади. Бу ҳақда аввал жамоадошим Андрес Иньеста ҳам таъкидлаб ўтганди.

Тўғри, “Реал” ҳозир мусобақа жадвалида иккинчи ўринда эмас, бизга катта рақобат кўрсата олмаяпти.

Лекин барибир янги йилга ғалаба қозониб ўтишни истаяпмиз ва бу мақсад йўлида бор кучимизни ишга соламиз”, дейди Месси.

Маълумот учун, “Барселона” Испания чемпионатининг 16 туридан сўнг 42 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда.

“Реал” эса 31 очко билан (битта захирада ўйини бор) 4-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” учрашуви 23 декабрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 22:06, 20.12.2017.
Ўқилди: 7036 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.