Римнинг “Рома” жамоаси бош мураббийи Эусебио Ди Франческо клубининг Италия кубоги 1/8 финали доирасида “Торино”дан учралган мағлубият хусусида гапирди.
“Яхши ўйин ўтказиб, мағлуб бўлганимизга ачиндим. Жуда кўп вазиятлар яратдик, чиройли ўйин кўрсатдик, бундан мамнунман.
Рақиб дарвозаси олдида вазиятлардан фойдалана олмаганимиз – бизнинг катта хатомиз бўлди. Кубокдан чиқиб кетдик, бироқ ўйин сифатимиз яхши даражада”, - дейди мураббий.