"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто Испания чемпионатида "Реал" билан учрашувда (3:0) муваффаққиятли дриблинг бўйича энг юқори кўрсаткичга эришди - 7.
Бу борада иккинчи ўринда каталонияликлар ҳужумчиси Лионел Месси бўлди - 6, учинчи - Ракитич - 5.
Мадридликлар сафидан энг кўп алдаб ўтишга Лука Модрич эга бўлди - 4. Роналду дриблингни бир марта муваффаққиятли қўллай олди, холос.