Каталониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис, “Леванте”га қарши учрашувда иштирок этмайди.
Испаниялик футболчи кечаги “Эл Класико”да ўзининг бешинчи сариқ карточкасини ишлаб олди, шу боисдан у 3 январь кунги “Леванте”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.