Ҳужумчи Оливье Жиру “Арсенал” таркибида февраль ойи бошигача таркибда майдонга туша олмайди.
31 ёшли форвард Англия Лига кубоги 1/4 финали доирасида “Вест Бромвич”га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олган. Унинг тиззаости сохаси лат еган.
Энди у 6 ҳафтани ўтказиб юборади. Ҳужумчи бу мавсумда АПЛнинг 15 ўйинида 4 гол уришга эришган.