"ПСЖ" раҳбарияти Маурисио Почеттинони жамоа бош мураббий вазифасига номзод сифатида кўрмоқда.
Франция гранди ёзда жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Унаи Эмери билан хайрлашмоқчи, аммо парижликлар ЕЧЛ 1/8 финалидан ўта олмаса у истеъфога чиқарилиши мумкин.
"ПСЖ"дагилар Почеттинонинг Англиядаги ишига қойил қолмоқдалар ва аргентиналик мутахассисни ўзларининг келажак режаларига жалб қилмоқчилар.