Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Луи ван Гал: «Дэйли Блинд «Барселона»га кетиши керак»

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоасининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал ҳимоячи Дэйли Блинднинг келажаги ҳақида гапирди.

“Блинд “МЮ”да қолганидан кўра, “Барселона”га кетиши керак. Баъзида у захирадан ҳам ўрин олмаяпти. Дейли трибуналарда ўйин кўришга эмас, балким майдонда бир неча позицияларда вазифаларни бажариши керак.

Блинднинг ўйин услуби “Барселона”га мос тушади. Унинг даражаси Испания футболига тўғри келади. Ҳаттоки у марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади”, - дейди ван Гал.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Барселона”нинг Дэйли Блинд хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Манба: eurosport.ru
Киритилди: 18:46, 25.12.2017.
Ўқилди: 5348 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик