«Барселона»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Ориол Бускетсга «Реал» томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Ёш футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнгида охирига етади. "Кўк-анорранглилар" уни узайтириш борасида ҳозирча музокара олиб боришмаяпти.
«Реал» эса вазиятни кузатиб бормоқда ва ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Шунингдек, Бускетс билан А серия ва Англия премьер-лигаси клублари қизиқмоқда.