"Боруссия" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Арсенал"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Ҳужумчи Алексис Санчес жамоани тарк этган тақдирда лондонликлар январь ойида габонлик 28 ёшли футболчини сотиб олмоқчилар. Санчес "Манчестер Сити"га ўтиши кутилмоқда.
"Боруссия" Д декабрда Обамеянг билан шартномасини 2021 йилгача узайтирган эди.
Обамеянг Бундеслиганинг ушбу мавсумида 15 учрашувда 13 та гол уриб, 3 та голга тўп оширган.