Мадриднинг «Реал» клуби устози Зинедин Зидан «Атлетик» Билбао дарвозабони Кепа Аррисабалагини жамоасига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.
«Кепа? Ҳа, бу ҳақида ўқидим. Бироқ менга янги дарвозабон керак эмас. Балки июнь ойида бир-неча позицияга янги футболчилар харид қилармиз. Бу ҳақида ўйлаб кўрамиз.
Аммо ҳозир бу ҳақида ҳеч нарса айта олмайман. Бутун диққат эътиборим таркибимизда мавжуд футболчиларда. Шунингдек, олдин айтганимдек жамоани ҳечки тарк этмайди.
Балки 31 январгача кимдир сафимизга қўшилар, аммо менга ҳеч ким керак эмас. Нима бўлишидан қатъий назар ҳозирги таркибдан кўнглим тўқ» – дейди Зидан.