Испаниянинг «Севилья» клуби ҳимоячиси Симон Кьер Ла-лига 18-тури доирасидаги «Бетис»га учрашувда гол уришга муваффақ бўлди.
28 ёшли ҳимоячи мазкур натижа билан Ла-лига Бундеслига («Вольфсбург» сафида 3та гол), «А» серия («Палермо» сафида 5та гол), ва Франция чемпионати – Лига 1 («Лиль» сафида 1та гол) турнирларида гол урган XXI асрнинг илк футболчисига айланди.