Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

100 «лимон»га бир ҳимоячи ёхуд ван Дейкнинг трансфер пулига нималар сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳимоя чизиғини кучайтиришга аҳд қилган Юрген Клопп саъй-ҳаракатлари эвазига голландиялик Виржил ван Дейк футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ҳимоячи мақомини олди.

Бизнес оламининг самарали тармоғига айланган футбол ҳозирги даврда бу каби рекордларга кўникиб қолгани боис, мазкур келишув ҳеч кимни ажаблантирмаслиги мумкин.

Soссer.ru ана шу одатий трансфер учун сарфланган 75 млн. фунтни ўзга валюталар ҳамда дунёнинг моддий бойликлари билан қиёслаш орқали унинг залворини тўлиқ ҳис этиш имконини яратди.

Ўзга пул бирликларида

Ўнлаб валюталарнинг қиймати тез-тез ўзгариб турадиган ҳозирги шароитда янглишиш жуда осон. Хўш, 75 млн. фунт нимани англатади? Аслида, бу шунчаки муайян ҳисоб-китоб тизимидаги шартли қиммат миқдори.

Эҳтимол уни бошқа пул бирлкларига кўчирсак, тасаввур қилиш бироз енгиллашар. Демак, мазкур миқдорнинг яхлит қиймати қуйидагича: 75 млн. фунт - 84,5 млн. евро, 100 млн. доллар, 5,82 миллиард рубль ва 244,5 млрд. мўғул тугрикига тенг.

Кўчмас мулк кўринишида

Москвада 1 метр квадрат турар-жойнинг баҳоси - 5-5,5 минг евро. Шу нархни «ван Дейк»ка кўчирсак қандай натижага эга бўламиз? Виржил учун сарфланган маблағ эвазига Россия пойтахтининг марказидан 15400 метр квадрат турар-жой сотиб олиш мумкин.

Бир хонали ўйнинг ҳажми тахминан 40 метр квадрат бўлса, ҳимоячи учун сарфланган маблағ 385та хонадон учун етарли бўлади. Агар пойтахтнинг юксак нуфузидан воз кечиб, чекка шаҳар ёки вилоят марказларини маъқул кўрсак, бутун бир туманни харид қилишга етади!

Энг қиммат кошоналар

Энди ван Дейкни футболчи эмас, уй сифатида фараз қилайлик. Бу борада Виржил сайёрамиздаги энг қиммат уйлар ўнлигидан жой олади! Ҳа, ўнликнинг охирги қаторидан, лекин барибир, ҳайратланарли.

Масалан, «Монако» соҳиби Дмитрий Риболовлевнинг Палм-Бич (Флорида)даги кошонаси ван Дейкнинг баҳоси билан бир хил - Maison De L` Amitie («Дўстлик уйи»)ни россиялик тадбиркор АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампдан 100 «лимон» долларга харид қилганди.

Кошонанинг умумий майдони 3000 метр квадратга тенг, уммон соҳилида жойлашган 18та ётоқхона ва 22та ҳаммомни ўз ичига олган.

Стадионлар

Бу йўналишда аввало ўта қизғин баҳсларга сабаб бўлган «Санкт-Петербург» аренаси эътиборни тортади. Ван Дейк учун сарфланган маблағ шимолий пойтахтда қад ростлаган стадион қийматининг 12 фоизига тенг, яъни «Крестовский» ҳимоячидан саккиз марта қимматроқ.

«Краснодар»нинг замонавий аренаси ҳам ван Дейк баҳосидан салкам тўрт марта кўпроқ маблағ эвазига бунёд этилган. Футболчи учун сарфланган сармоя эвазига 10-12 минг мухлисга мўлжалланган стадионни барпо этиш мумкин.

Ҳаракатланувчи мулк кўринишида

Энди навбатни қимматбаҳо автомобилларга берамиз. 2017 йилда Россияда энг харидоргир маҳаллий LADA Grantaнинг баҳоси 400000 рубль атрофида.

Демак, Виржилни 145500та шундоқ «тойчоқ»қа алмаштириш мумкин. Ҳозир 1000 нафар Россия фуқаросига 293та автомобиль тўғри келмоқда. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, «Ливерпуль» ҳимоячисига кетган харажат 50000лик шаҳарни автотранспорт билан таъминлай олади.

«Роллс-Ройс» ва «Феррари»нинг эксклюзив нусхалари баҳоси 13 млн. атрофида. Бундай машинадан 7тасини харид қилсангиз, маблағнинг қолган қисми «қасрлар» харидига етади. Ахир шундай қимматбаҳо уловга оддий гаражни раво кўрмайсиз-ку!

Санъат дурдоналари

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:38, 07.01.2018.
Ўқилди: 7612 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.