Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи 3-1 Локомотив
20/03 17:00 Насаф 0-1 Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна 2-4 Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Пиримов ва Алланиёзов «Навбаҳор»да

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор»нинг Тошкентда ўтказилаётган йиғини давом этмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Таркибда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида гап кетганида, бугун жамоа сафига тўрт нафар ёшлар жамоаси аъзоларини қўшилганлигини айтиш жоиз. Юнусбек Абдувоҳидов, Акмал Турғунбоев, Аббос Ғуломов ва Музаффар Абдуллаев — шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар бугунги машғулотларда иштирок этишди.

Бундан бироз вақт олдин эса «Навбаҳор»нинг Тошкентдаги вақтинчалик қароргоҳига Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзов етиб келишди. Ушбу футболчилар жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан суҳбатда бўлиб, айрим масалаларда ўзаро келишувга эришишди. Эртадан ҳар икки футболчи ҳам машғулотларга қўшилади. Ёдингизда бўлса Зоҳир Пиримов ўтган йилги мавсум аввалида ҳам наманганликлар машғулотларида қатнашганди. Лекин, чемпионат бошланишидан олдин "Бухоро" клубига ўтиб кетганди. Азамат Алланиёзов эса 2017 йилги мавсумни "Қизилқум"да бошлаб давралар оралиғида "Бухоро" жамоасига кўчиб ўтганди.

Тошкентдаги йиғин давомида тўртта назорат ўйини ўтказилиши ҳақида маълумот бергандик. Дастлабки учрашув 11 январь куни "Оқ-тепа" жамоасига қарши ўтказилади. Мазкур ўйин "Оқ-тепа" ўйингоҳида соат 15:00 да бошланади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:08, 08.01.2018.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.