“Барселона” клубининг янги аъзосига айланган Филиппе Коутиньо ижтимоий тармоқдаги шахсий сахифасида “Ливерпуль” мухлислари билан хайрлашди.
“Ливерпуль”га кўчиб ўтганимдан сўнг кўплаб дўстлар орттирдим. Қолаверса оила аъзоларим ҳам бу шаҳарга кўникиб қолишганди. Биз футбол ажойиб спорт тури эканлигини айнан шу шаҳарда кўрдик.
Менимча, мухлисларнинг қалбларида озгина бўлса ҳам ҳурмат қозона олдим. “Ливерпуль” бой тарихга эга буюк жамоа эканлигига ишончим комил. “Барселона” орзуйим бўлгани учун “Ливерпуль”ни тарк этдим. “Ливерпуль” руёбга чиқган орзуйим эди.
Бу жамоада беш йил умрим ўтди. Ўйлайманки, мухлислар мени тўғри тушинишади. Ўзимни янги жамоада синаб қўрмоқчи бўлдим. “Ливерпуль”дан бутунлай воз кечиб юбордим деётганим йўқ.
Бу жамоани доимо қўллаб-қуватлайман ва собиқ устозим Клоппга келаси ишларида омад тилайман. “Ливерпуль”нинг асосий қисми бу мухлислардан ташкил топган. Кўллаб- қуватлаб турган барча мухлислар олдидида қарздорман. Қаерда бўлсам ҳам “Ливерпуль” мени юрагимда қолади. “You’ll Never Walk Alone”, - деди Коутиньо.