"Ливерпуль" клуби ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане миллий термасининнг ЖЧ-2018 финалигача бора олишига ишонмоқда.
"Жаҳон чемпионати - Сенегал учун катта воқеа. Ватанимизда биз билан фахрланишлари учун ҳамма нарса қиламиз. Бизда тажовузкор ва ҳужумга урғу берадиган ёш жамоа бор.
Ёшлигимда Сенегалнинг жаҳон чемпионати чорак финалидаги ўйинини кўрганман. Менимча, ЖЧ-2002 финалига чиқиш учун ҳамма имконият бор эди. Бизда сифатли ўйинга эга ажойиб амоа бор эди.
Энди эса авлодлар алмашган. Ҳозирги авлод аввалгиларидан ҳеч қолишмайди. Агар охиригача бора олсак, биз учун катта муваффаққият бўлар эди. Аммо бу қийин. Имконият бор экан, бор кучимизни сарфлаймиз", - дейди Мане.
Сенегал жаҳон чемпионатининг H гуруҳида Польша, Колумбия ва Япония билан кураш олиб боради.