Кириш Регистрация

ОАВ диққатига: «Локомотив» ОЧЛ-2018 учун аккредитация жараёнини бошлади

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлаганини маълум қиламиз.  

Биласиз, Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби “Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 мавсумида “B” гуруҳида иштирок этади. “Локомотив”нинг уй учрашувларида ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари, медиа-трибуна, матбуот маркази, микст-ҳудуд ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 10 январдан 25 январга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Локомотив” ПФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Ҳужжатлар  info@lokomotiv.uz  электрон манзили орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун “Локомотив” ПФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин.

Телефон: (+998 71) 286 24 12

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:26, 10.01.2018.
Ўқилди: 2425 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик