"Аталанта" футболчиси Алехандро Гомес "Ливерпуль"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Ливерпуль" Аргентина терма жамоасининг 29 ёшли футболчисини яқинда "Барселона" ўтиб кетган Филиппе Коутиньонинг ўрнида кўришмоқда.
"Аталанта" президенти Антонио Перкасси Гомес сотилмаслигини айтган, аммо рад қилиб бўлмайдиган таклиф тушса, фикридан қайтишини маълум қилган.
"Ливерпуль" Гомес учун 60 миллион евро беришга тайёр.