Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ла лига. «Реал»нинг «кетмони учмаяпти»

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг "Реал" клубидан ушбу мавсумда омад қочган кўринади. Зидан шогирдлари "Сантьяго Бернабеу" яна нафақат очко йўқотди, балки аламли тарзда мағлубиятга учради.

Ла лиганинг 19-тури доирасида мадридликлар ўз уйида "Вильярреал"ни қабул қилишди. Биринчи бўлимда мезбонлар камида иккита 100 фоизли имкониятга эга бўлишди. Аммо меҳмонлар посбони Асенхо ақлбовар қилмас сэйв намойиш қилиб, дарвоза дахлсизлигини сақлади.

Иккинчи бўлимда "сариқ сувости кемаси" нисбатан ишончли ҳимояланди. Баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида "Қироллик клуби" бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо тўпни эгаллаган "Вильярреал" тезкор ҳужумга ўтди ва вазиятни гол билан якунлади. Кейлор Навас яккама-якка вазиятда рақиб ҳужумчисининг зарбасини қайтарган бўлса, Форнальс "парашют" зарба билан дарвозани забт этди.

Шу тариқа, "Реал" чемпионатдаги тўртинчи мағлубиятини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. "Вильярреал" эса ўз очколарини 31тага етказиб, "Мадрид" билан фарқни 1 очкогача қисқартирди.

Ла лига, 19-тур
Реал Мадрид – Вильярреал 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 87 Форнальс.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Иско (Васкес, 70), Каземиро, Модрич, Кроос, Бэйл (Асенсио, 70), Роналду.
Вильярреал – Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Бонера, Форнальс, Родри Эрнандес, Тригерос, Кастильехо (Рукавина, 83), Раба (Черышев, 46), Бакка (Унал, 76).
Огоҳлантиришлар: Бакка (44), Карвахаль (58), Васкес (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:14, 13.01.2018.
Ўқилди: 11878 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.