БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бугун илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
"Темирйўлчилар"га илк ўйинда Шотландиянинг "Абердин" клуби рақиблик қилди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган беллашувда омад "Локо" футболчиларига кулиб боқди ва Ўзбекистон чемпиони рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоамиз таркибида киритилган голларга И. Тўхтахўжаев ҳамда Ш. Каримов муаллифлик қилишди.
"Локомотив" ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди: 1-бўлим : И. Нестеров, К. Махарадзе, Ш. Каримов, И. Алибоев, М. Бикмаев, С. Абдуллаев, С. Мирзаев. И. Тўхтахўжаев, Ш. Муҳаммадиев, О. Зотеев, Д. Барков.
2-бўлим: И. Нестеров, О. Зотеев, К. Махарадзе, И. Бикмайкин, С. Шоаҳмедов, Ф. Бекмуротов, А. Амонов, Б. Йўлдошев, С. Мустафоев, М. Бобожонов, Чо С.Ж.