“ПСЖ” ҳужумчиси Эдинсон Кавани келаётган ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақида Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди.
Маълумотна кўра, уругвайлик футболчи Неймар билан боғлиқ вазиятдан норози, уруш-жанжалдан чарчаган ва Италияга қайтишни хоҳлайди. Илгари у “Палермо” ҳамда “Наполи”да ўйнаган.
Каванининг трансферини “Ювентус” жамоаси ҳам расмийлаштиришга қарши эмас. Туринликлар воқеалар ривожини кузатиб бормоқдалар.