“Интер” ярим ҳимоячиси Жоау Мариу ҳеч бир клубга ижара асосида ўтмоқчи эмас.
У “Севилья”, “Атлетико”, “Эвертон”, “Уотфорд” ва “Вест Хэм”нинг таклифини рад этди. Мазкур клублар Мариуни ижарага олишни исташганди.
25 ёшли футболчи агентидан унга жиддий қизиққан ва сотиб олмоқчи бўлган клублар билангина музокара олиб боришни сўради.