Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Умид Аҳмаджонов эртага Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.

Умид Аҳмаджонов “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг таклифига кўра Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган "Реал" - "Депортиво" учрашувини бевосита "Сантьяго Бернабэу" стадионида томоша қилди.

Умид Аҳмаджонов "Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, "Stellar group" агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришди.

Учрашув давомида ўзбек футболига Испаниядан кучли мутахассислар жалб қилиш, "Реал Мадрид" академияси филиалини Тошкентда очиш, болалар мураббийлари малакасини ошириш учун турли семинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бугун режага кўра Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академиясига ташриф буюради ва академия директори Хулио Ронко билан учрашади. Эртага, 23 январь санасида эса ЎФФ президенти Парижга йўл олади ва у ерда Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан кўришади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:29, 22.01.2018.
Ўқилди: 2596 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик